310-сонли йўналишли такси йўналиши узайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Бухоро вилоят транспорт бошқармаси томонидан аҳолига намунали ва сифатли транспорт хизмати кўрсатиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
24 январдаги ПҚ-2724-сонли “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган тармоқ графикларига асосан, 2019 йилнинг ўзида вилоят бўйича 160 дан зиёд янги автобуслар сотиб олинди, бир қатор янги йўналишлар очилди, намунавий ва енгил конструкцияли бекатлар қуриб фойдаланишга топширилди.
Жорий 2020 йилда ҳам бошқарма томонидан бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи якуни бўйича тасдиқланган мажлис баёни 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида Вобкент туманида автостанция қурилиши якунланмоқда, Жондор туманида янги автотсанция қуриш, 77 та янги автобус сотиб олиш ҳамда
7 та янги автобус йўналишлари очиш бўйича тармоқ графиклари тасдиқланган.
Жондор тумани аҳолисининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб ҳамда вилоятимизнинг туристик салоҳиятини янада ошириш мақсадида “Жавоҳир Жаҳонгир транс” МЧЖ нинг мурожаатига асосан, 310-сонли “Марказий бозор-Лоло” йўналишли такси йўналиши 17.01.2020 йилда мутасадди ташкилотлар вакиллари билан бирга жойига бориб ўрганилиб, Қизбиби зиёратгоҳига қадар узайтирилди. Бунинг натижасида ушбу ҳудуд аҳолисининг ҳамда зиёратга келувчиларнинг транспортга бўлган эҳтиёжини қоплашга эришиш кўзда тутилган.