Бухоро вилоят транспорт бошқармаси “Миллион дарахт экиш” акциясида қатнашди.

18.02.2020

Вилоятимизда жорий йилнинг 15 февралидан 15 мартига қадар “Миллион дарахт экиш” акцияси ўтказилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад экологияни асраб-авайлаш, экологиянинг бузилишини олдини олиш, фуқароларимизда дарахтларнинг кесилишига қарши муносабатини шакллантириш ҳамда дарахтлар ўрнини тўлдиришдан иборат. Бухоро вилоят транспорт бошқармаси ҳам ана шундай хайрли тадбирда иштирок этди.

 

 Бухоро шаҳридаги Арк қўрғони рўпарасидаги айланма ҳаракат йўли ичкарисидаги бўш майдонлар дарахт экиш учун танлаб олиниб, 100 дона эльдор соснаси ва садақайрағоч кўчатлари ўтқазилди. Бу жараёнда бошқарманинг Автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш инспекцияси ходимлари ҳам фаол иштирок этди.

  

          Экиш ишлари шахсан бошқарма бошлиғининг назорати остида ўтказилди.

  

 Бошқарма томонидан бундай хайрли тадбирлар туманларда ҳам давом эттирилади.