Ғиждувонда автотураргоҳларни тартибга солиш давом эттирилмоқда.

17.02.2020

        Бухоро вилоят транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан Ғиждувон туманидаги автобус ва йўналишли такси йўналишлари охирги тўхташ жойларини тартибга солиш тадбирлари давом эттирилди.

          Жумладан, 14 февраль куни туманнинг ички ҳудудларига қатновчи йўналишларни жойлаштириш ишлари давом эттирилди. Ҳар бир йўналиш қатновчи перронга йўналиш рақами ва номи акс эттирилган таблолар ўрнатиш ишлари тугатилди. Автотранспорт воситалари тартиб билан жойлаштирилиб, йўловчиларга қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. 

  

          Тумандаги “Ғиждувон-Тошкент” йўналишида қатновчи автобуслар автотураргоҳи ҳам бетон тўсиқлар билан тўсилиб, ушбу йўналишда қатновчи автобус ва йўналишсиз таксилар Ғиждувон савдо мажмуаси автотураргоҳига кўчирилиб, уларнинг қатъий график асосида ҳаракати ташкил этилди.